АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича наво ўзгариб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтимизда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.

    Бошқа янгиликлар