Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 5 май куни соат 13:30ларда Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 "Қарши-Шаҳрисабз" автомобиль йўлида давлат рақами 70 E 343 РА бўлган "Nexia-2" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 70 G 403 НА "Nexia-3" русумли автомобили билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, "Nexia-3"нинг 35 ёшли ҳайдовчисининг аҳволи ўта оғир.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмокда.






