АсосийJamiyat

Нукусдаги тартибсизлар буйича судланган 21 нафар шахс иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда

'Нукусдаги тартибсизлар буйича судланган 21 нафар шахс иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда'ning rasmi

Комиссия аъзолари 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни  содир этганликда айбланган шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича ўтказилган биринчи инстанция суд муҳокамаларида кузатувчи сифатида иштирок этишган эди.

Комиссияга, оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахснинг айримлари томонидан Комиссия аъзолари апелляция судида ҳам иштирок этишлари юзасидан илтимосномалар келиб тушган.

2023 йилнинг 5 май куни Олий суд залида 21 нафар шахсга нисбатан апелляция суд жараёнлари   бошланди. Маълумот учун: судланганлардан бири Полат Шамшетов вафот этган

Суд жараёнларида Мустақил комиссия аъзолари иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нукус воқеалари бўйича судланган 16 кишининг адвокатлари судга апелляция шикояти киритгани хабар қилинган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар