АсосийDunyo

Путиннинг матбуот котиби Кремлга ҳужум ортида АҚШ турганини айтди. Вашингтон айбловга жавоб қайтарди

'Путиннинг матбуот котиби Кремлга ҳужум ортида АҚШ турганини айтди. Вашингтон айбловга жавоб қайтарди'ning rasmi

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлга учирилган дронлар ҳужуми ортида АҚШ турганини айтди. Бу ҳақда “Ведомости” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Киев режимининг хатти-ҳаракатлари Вашингтон томонидан буйруқ асосида бажарилади ва Москва буни яхши билади. У Россия томонида мавжуд бўлган маълумотлар дронлар Украина томонидан учирилганидан далолат беришини айтди.

“Киевда ҳам, Вашингтонда ҳам буни рад этишга уринишлар кузатилаётгани, албатта, бемаънилик. Биз яхши биламизки, бундай ҳаракатлар, ‘терактлар’ бўйича қарорлар Киевда эмас, Вашингтонда қабул қилинади. Киев эса берилган топшириқни бажармоқда”, — деди Песков.

 

Путиннинг матбуот котиби Кремлга дронлар ҳужуми синчковлик билан текширилмоқда, ҳозир бу билан Россия Тергов қўмитаси ва махсус хизматлар шуғулланмоқда, бироқ Песков тергов натижалари қачон бўлишини айтиш қийинлигини билдирди.

Путиннинг ушбу мавзу бўйича алоҳида чиқиши, шунингдек, Хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказиши режалаштирилмаган. Бироқ одатдагидек 5 май куни Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан тезкор йиғилишда бу мавзу кўтарилиши мумкин.

Песков дронларнинг ҳужумига қандай жавоб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга “хилма-хил” деб жавоб берди ва аниқлик киритмади.

 

 “Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз фақат ўйланган, мамлакатимиз манфаатларига мос келадиган мувозанатли қадамлар ҳақида гапиришимиз мумкин”, — деди у.

 

Шунингдек, Песков дронларнинг қаердан учирилгани тафсилотларини ошкор қилмаган ва буларнинг барчасига ўз вақтида махсус хизматлар ойдинлик киритишини таъкидлаган. 

Унинг сўзларига кўра, Кремлда хавфсизлик чоралари аллақачон кучайтирилган.

АҚШ айбловларни рад этди

Оқ уй ҳужумга алоқадорлик бўйича Россия айбловларини “беъмани” деб баҳолади. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби томонидан тегишли баёнот эълон қилинди, дейдиCNN.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Кремль хабарининг тўғрилигига шубҳа билдириб, Оқ уй Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамаётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар