АсосийJamiyat

Хоразмда Spark дарахтга бориб урилиши натижасида йўловчи вафот этди

'Хоразмда Spark дарахтга бориб урилиши натижасида йўловчи вафот этди'ning rasmi

Хоразм вилоятида содир бўлган ЙТҲда бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни Урганч шаҳар "Оби ҳаёт" маҳалласи ҳудудидан ўтган Ал-Беруний кўчасида ЙТҲ содир бўлган.

Аниқланишича, Урганч шаҳрининг Ўзбекистон овози кўчасида яшовчи 27 ёшли фуқаро Spark русумли автомашинасини катта тезликда бошқариб бораётиб, эҳтиётсизлик сабаб хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Мазкур ЙТҲ натижасида автомобиль ичида бўлган 39 ёшли йўловчи ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар