АсосийJamiyat

Фарғонада ўқитувчи ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди (видео)

'Фарғонада ўқитувчи ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди (видео)'ning rasmi

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди. Бу ҳақда “БуКун” дастурида маълум қилинди
 

Хабарга кўра, ҳолат Тошлоқ туманидаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Асли андижонлик бўлган 33 ёшли аёл ўқувчиларнинг кўз ўнгида ўқитувчини ҳақоратлаган. 

Воқеа содир бўлган куни мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтиб, талаб қўйган. Бу эса қизнинг онасини ғазаблантирган. Шундан сўнг келиб жанжал кўтарган. 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан 6 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Апелляция судида аёл вақтинча ишсиз бўлгани учун жаримани тўлай олмаслигини айтган. Лекин ўқитувчидан кечирим сўрамагани учун суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

    Бошқа янгиликлар