АсосийSport

Месси Саудия Арабистонига борди

'Месси Саудия Арабистонига борди'ning rasmi

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионел Месси Саудия Арабистонига етиб келди, дея хабар берди туризм вазири Аҳмад Ал-Хатиб ижтимоий тармоқда.

"Саудия Арабистонининг Туризм бўйича элчиси Лионел Месси ва унинг оиласини кўрганимдан хурсандман”, — деб ёзади вазир. 

ОАВ хабарларига кўра, Мессининг Ар-Риёдга келиши Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубига ўтиши мумкин бўлган маълумотлар билан боғлиқ эмас.

Месси аввалроқ қиролликка ўтган йилнинг май ойида ташриф буюриб, Жидда шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган “Жидда Сеасон” фестивалида қатнашган эди. Аргентиналик Саудия Туризм вазирлигининг бренд элчиси ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар