Аввал хабар қилганимиздек, 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 1 майдан кучга кирди.
Ижтимоий тармоқларда “Энди 1 май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда. Хабарларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев ойдинлик киритди.
"Йўқ, бундай бўлмайди! Анъанага кўра, "8-декабрь – Конституция куни" байрами сифатида нишонланади", - дейилган парламент масъули изоҳида.






