АсосийJamiyat

Тошкентда тадбиркор кўп йиллик дарахтларни илдизи билан қўпориб олди

'Тошкентда тадбиркор кўп йиллик дарахтларни илдизи билан қўпориб олди'ning rasmi

Мирзо Улуғбек туманидаги автомойка олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиб, тадбиркорга ким рухсат берганлиги  кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Матбуот хизмат хабар берди.

Маълум қилинишича, "P.S" МЧЖнинг ҳудуддаги дарахтларни кўчириб ўтказишда агротехник қоидаларга риоя этмаганлиги аниқланган.

Ҳозирда МЖтКнинг 79-моддасида белгиланган тартибдаги жазо чорасини қўллаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.

    Бошқа янгиликлар