Euronews телеканали Ўзбекистон ҳақидаги “Postcards from Uzbekistan” туркум кўрсатувларини давом эттирмоқда. Каналнинг эфирларида шу кунларда Самарқанддаги Шоҳи Зинда меъморий ёдгорлиги тўғрисида репортаж намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон ҳақидаги илмий-оммабоп роликлар Euronews телеканали эфирларида 26 сентябрдан намойиш этила бошлади, трансляциялар 2 октябрга қадар давом этади.
Унда мазкур ёдгорликда ўтмишда шоҳ ва унинг авлодлари дафн этилганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Euronews мухбири Самарқанд аҳли, шунингдек бутун дунё ҳожилари бу меъморий ёдгорликни муқаддас қадамжо деб тан олишини таъкидлайди.
Роликни Euronews орқали қуйидаги вақтларда томоша қилиш мумкин.
|
Трансляция куни |
Тошкент вақти |
Европа вақти |
|
Душанба, 26 сентябрь |
01:54 |
22:54 |
|
Сешанба, 27 сентябрь |
15:20; 21:49; 23:54 |
12:20; 18:49; 20:54 |
|
Чоршанба, 28 сентябрь |
04:55; 18:18 |
01:55; 15:18 |
|
Пайшанба, 29 сентябрь |
14:18; 17:14 |
11:18; 14:14 |
|
Жума, 30 сентябрь |
10:41; 19:20 |
07:41; 16:20 |
|
Шанба, 1 октябрь |
08:17; 12:14; 16:43 |
05:17; 09:14; 13:43 |
|
Якшанба, 2 октябрь |
05:17; 20:19 |
02:17; 17:19 |
Ўзбекистондан репортажлар октябрь ойида ҳам давом этади, унда мамлакатимизнинг бошқа меъморий ва тарихий ёдгорликлари намойиш этилади.





