Англия чемпионати 6-турида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида Англия чемпиони — "Лестер" футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда "қизил иблислар" 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиннинг 22-дақиқасида Крис Смоллинг ҳисобни очди. 37-дақиқадан 42-дақиқагача бўлган вақт оралиғида мезбонлар учта гол киритди. Уларга Хуан Мата, Маркус Рэшфорд ва Поль Погба муаллифлик қилди.
Ўйиндаги сўнгги гол захирадан майдонга тушган Дэморай Грэй кирити. Якуний ҳисоб — 4:1.
“Манчестер Юнайтед” – “Лестер” 4:1
Голлар: 1:0 – 22 Смоллинг, 2:0 – 37 Мата, 3:0 – 40 Рэшфорд, 4:0 – 42 Погба, 4:1 – 59 Грэй.
“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи, Блинд, Лингард (Кэррик, 78), Погба, Эррера, Мата (Янг, 87), Рэшфорд (Руни, 83), Ибрагимович.
“Лестер” – Цилер, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Амарти, Олбрайтон (Шлупп, 61), Марез (Кинг, 46), Варди (Грэй, 46), Слимани.
Огоҳлантиришлар: Хут (50), Симпсон (74).





