Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Беларус фуқароси пластик ромлар ўрнатиш бўйича компанияга ишга кирди. У биринчи иш кунидаёқ офисдаги барча ноутбукларни ўғирлади ва ғойиб бўлди, деб ёзади “Tjournal”.
29 ёшли Беларус фуқароси пластик ромлар ўрнатиш бўйича компанияга 20 сентябрь куни ишга жойлашди. 21 сентябрь куни у ишга келди ва уч соат ишлаганидан сўнг офисдаги 8 та ноутбукни олиб чиқиб кетди.
Компания раҳбарияти ҳодиса юзасидан полицияга мурожаат қилди. Полиция гумондорнинг бармоқ изларини олган ва ҳозирда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.





