Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан 3 миллиард доллар миқдоридаги маблағни янги медикаментлар ишлаб чиқариш учун хайрия қилади. Мазкур сумма 10 йил мобайнида тўлаб берилади, деб ёзади “1news.az”.
Биринчи инвестиция Biohub илмий-тиббий марказини молиялаштириш учун йўналтирилади ва 600 миллион долларни ташкил этади. Biohub маркази Стэнфорд, Калифорния ва Сан-Франциско университетлари томонидан ташкил этилган.





