АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Россия газ соҳасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолади

'Ўзбекистон ва Россия газ соҳасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолади'ning rasmi

Ўзбекистон ҳамда Россиянинг "Газпром" компанияси газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан "йўл харитаси"ни имзолади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва" Газпром" компанияси директорлар кенгаши аъзоси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтган. Унда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, учрашувда Алексей Миллер ҳамда Жўрабек Мирзамаҳмудов газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолади.

"Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқдилар", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январда рус компанияси Қозоғистон томони билан ҳам худди шундай ҳужжатни имзолаган эди.
  
Аввалроқ эса Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан уч томонлама газ иттифоқи тузиш бўйича ҳаракатларни бошлагани маълум қилинган, вазир Мирзамаҳмудов эса бу қандайдир иттифоқ кўринишида эмас, балки "импорт шартномалари орқали сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориш" фонида юз бериши мумкинлигини айтганди.

    Бошқа янгиликлар