АсосийJamiyat

Санэпид хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради

'Санэпид хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради'ning rasmi

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда Санэпид матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, айни пайтда сайт фаолиятини қайта тиклаш учун техник ишлар амалга оширилмоқда ҳамда сайт хавфсизлигини янада мукаммаллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрда Ўзбекистонда хакерлар Олий Мажлис Сенати веб-сайтига бузиб кирган эди. 

    Бошқа янгиликлар