Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ, баъзи жойларда 5° совуқгача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.
24.01.2023 08:26
Бугун ёғингарчиликсиз, туманли об-ҳаво бўлади






