АсосийDunyo

Украинада вазир ўринбосари 400 минг доллар пора билан ушланди

'Украинада вазир ўринбосари 400 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Украина миллий аксилкоррупция бюроси Инфратузилма, жамоалар ва ҳудудлар вазири ўринбосари Василий Лозинскийни қўлга олинди. Бу ҳақда UNIAN хабар бермоқда

Қайд этилишича, мансабдор шахс бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда. Украиналик журналист Михаил Ткачнинг айтишича, Лозинский 400 минг доллар пора билан қўлга олинган.

Хабарга кўра, гап бюджет маблағларини ўғирлаш ҳақида кетмоқда, иш 364-модда (Оғир оқибатларга олиб келадиган мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 368-модда (мансабдор шахснинг ноқонуний фойда олиши) бўйича тергов қилинмоқда.

Ахборот агентлигининг хабар беришича, Лозинскийга нисбатан тергов у Минтақавий ривожланиш вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган сентябрь ойи бошидан бери давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар