АсосийJamiyat

Сурхондараёда дўкон ёниб кетди

'Сурхондараёда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

2023 йил 22 январь куни соат 06:00да Сурхондараё вилояти Жарқўрғон туманида дўкон ёниб кетди.  Бу ҳақда ФВВнинг вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

“Янгиобод ” МФЙ, Маҳтумқули кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Т.Рнинг автомобил эҳтиёт қисмлари саво дўконининг 65 кв.м шифт қисми ва ичидаги маҳсулотлари ёнган. 

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 06:07 воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 07:40 да ўчирган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғиндан савдо дўконнинг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар