ИИВ Тезкор-қидирув департаменти масъул ходимлари томонидан Туркияга Ўзбекистондан борган қизларни фоҳишалик билан шуғуллантириб келаётган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳдаги 2 нафар аёл ёш қизларни алдаб, Туркияда фоҳишалик қилишига шароит яратиб бергани аниқланди.
Тегишли орган ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида гумонланувчи аёл Андижон ва Сурхондарё вилоятида яшовчи икки қизни Тошкент халқаро аэропортидан Туркияга юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “а,э” бандларига асосан, жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






