АсосийJamiyat

Бугун ёғингарчилик кутилмайди, 3 даражагача илиқ бўлади - “Ўзгидромет”

'Бугун ёғингарчилик кутилмайди, 3 даражагача илиқ бўлади - “Ўзгидромет”'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ 2° илиқ, баъзи жойларда 5° совуқгача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар