АсосийDunyo

Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими ўрнатилди

'Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими ўрнатилди'ning rasmi

Москвада Россия президенти Владимир Путиннинг Ново-Огарёводаги қароргоҳидан атиги 10 километр узоқликда "Панцир-C1" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатилди

Маълум қилинишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Воскресенское қишлоғи яқинида ҳам қайд этилган. Путиннинг Ново-Огарёводаги қароргоҳидан атиги 10 километр узоқликдаги Зарече қишлоғи яқинида ҳам мудофаа тизими аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда Москва яқинида жами бешта ҳаво мудофаа тизими ўрнатилгани, улардан фақат биттаси фаоллашгани таъкидланади.

Маълумот учун: "Панцир-C1" — бу Россиянинг қуруқликда ва денгизга мўлжалланган ўзиюрар зенит-ракета ва қурол тизими. Комплекс СССР ва Россия ҳарбий-саноат комплексининг бир қатор тузилмалари томонидан ишлаб чиқилган.

    Бошқа янгиликлар