АсосийJamiyat

Навоийда фуқародан шаънига путур етказадиган видеони тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилинди

'Навоийда фуқародан шаънига путур етказадиган видеони тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фуқаролар М.Э. ва М.Б. ўзаро тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Э.Х.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео тасвирларни оила аъзолари ҳамда яқин танишларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ушбу тасвирларни тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар