АсосийDunyo

Қозоғистондаги новвойхонада газ баллони портлаши оқибатида икки ўзбекистонлик жароҳатланди

'Қозоғистондаги новвойхонада газ баллони портлаши оқибатида икки ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

18 январь куни Қозоғистоннинг Есик шаҳридаги новвойхонада содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди.

Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарига кўра, тунги соат 02:00 ларда портлаш ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ёнғинга қарши хизматчилар хавфсизлик техникасига риоя қилинмаслиги оқибатида портлаш ва ёнғин юзага келганини қайд этишган.

"Тандирли новвойхона омбори ҳудудида фойдаланиш талаблари бузилиши оқибатида 50 литр сиғимли маиший газ баллони портлаб кетган ва 10 квдрат метр майдон ёнган, 96 квадрат метр майдонга тенг девор ва том қулаган", дейилади Олмаота вилояти ФВД матбуот хизмати баёнотида.

Воқеа жойида Ўзбекистоннинг икки фуқароси жабрланган. Ҳар иккиси ҳам иккинчи даражали куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар