АсосийJamiyat

Бугун 2 вилоятда қор ёғиши мумкин

'Бугун 2 вилоятда қор ёғиши мумкин'ning rasmi

"Ўзгидромет" 20 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар