АсосийJamiyat

Владимир Норов Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади

'Владимир Норов Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган  “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади'ning rasmi

Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов шу йилнинг 20 январь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур учрашув  Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган. 

Шунингдек, унда Қозоғистон Республикаси давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари Президент ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институтлари раҳбарлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик  масалалари бўйича экспертлар иштирок этади.

Экспертлар учрашуви доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади. 

    Бошқа янгиликлар