Йўл таъмирлаш ишлари сабабли, 19 январдан таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Шу муносабат билан, 2023 йилнинг 19 январь кунидан эътиборан таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 11-сонли “Белтепа мавзеси – Маҳаллий Аэропорти-3”, 45-сонли “Бошлиқ мавзеси – Food City савдо мажмуаси”, 47-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Гулобод кўчаси”, 67-сонли “Юнусобод мавзеси 19-даҳа – Халқаро Аэропорти-2”, 77-сонли “Чилонзор мавзеси 25-даҳа – Маҳаллий Аэропорти-3”, 94-сонли “Изза мавзеси – Халқаро Аэропорти-2” автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик қуйидагича:
- 11, 45, 47, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Қумариқ кўчасидан Аэропорт айланма йўллари, Қумариқ, Бобур кўчалари орқали ва кейинги ҳаракатларини ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда (қайтишда ўз йўналишларини ўзгартирмаган ҳолда) бир тарафлама;
- 67, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати “Халқаро Аэропорти-2” сўнгги бекатидан Аэропорт айланма йўллари, Қумариқ, Бобур кўчалари орқали ва кейинги ҳаракатларини ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда (қайтишда ўз йўналишларини ўзгартирмаган ҳолда) бир тарафлама ташкил этилади.






