АсосийJamiyat

Сурхондарёда суғориладиган ерларни турар-жой учун сотиб юборган фермер қўлга тушди

'Сурхондарёда суғориладиган ерларни турар-жой учун сотиб юборган фермер қўлга тушди'ning rasmi

Фермер хўжалигига тегишли дала ер майдонини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Маълум бўлишича, “О.” фермер хўжалиги раҳбари б.О. давлат кадастрлар палатаси туман филиали муҳандиси У.Ш. орқали хўжаликнинг 18 сотих суғориладиган ер майдони учун сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ва 3 нафар фуқарога тураржой сифатида сотган. Шундан сўнг ер майдонида фуқаролар томонидан уй-жой қуриш учун бетон пойдеворлари қурилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар