АсосийDunyo

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг рафиқаси Назгул Толомушева вафот этди

'Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг рафиқаси Назгул Толомушева вафот этди'ning rasmi

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг рафиқаси Назгул Толомушева Беларусда вафот этди. Бу ҳақда "kg.akipress" хабар бермоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, дафн маросими Жалолобод вилоятининг Тўғуз-Тўроз туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Назгул Толомушева Бакиевнинг норасмий рафиқаси ҳисобланган, уларнинг икки фарзанди бор. Қирғизистон матбуотига берган интервьюсида у Бакиев билан 1995 йилдан, яъни у Тўғуз-Тороуз вилояти ҳокими бўлиб ишлаган пайтдан бери бирга яшаганини тан олди. Шу билан бирга, Қурманбек Бакиев президентлиги даврида Татяна Бакиева билан расман турмуш қурган эди.

2010 йил апрель воқеаларидан кейин Қурманбек Бакиев Қирғизистонни тарк этиб, Беларусда қўним топган. Бу мамлакат оммавий ахборот воситалари у Минскда Назгул Толомушева билан бирга яшаётгани ҳақида бир неча бор ёзган. 2016-2017 йилларда у Беларусь президенти маъмуриятига қарашли Минск меҳмонхонаси директори лавозимида ишлаган.

 

    Бошқа янгиликлар