Россиянинг 8 та ҳудудидан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига биноан, Украина билан чегарадош бўлган Россия (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастополь) ҳудудларидаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди (иловада).
Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралган.
"Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм-шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади", дейилади хабарда






