"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, ўтган ҳафтада ҳудудимиздаги ғайритабиий совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Бу тенденция келгуси кунларда ҳам давом этади.
Бугун кундузи Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуқ бўлади. Ҳафтанинг ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади. - 3 даража совуқ -2 дарача илиқ, кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ бўлади. Бу ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади.
Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.
"Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлинг.
16 январь куни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда", дейилади хабарда.






