АсосийDunyo

Қирғизистонда Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари тўхтатилди

'Қирғизистонда Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари тўхтатилди'ning rasmi

Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаевга нисбатан «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ жиноий иш бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда ТАССга таяниб, "Zamon.uz" хабар берди.

Шундай қилиб, Акаевга қўйилган барча жиноий айбловлар олиб ташланди. Аввалроқ Қирғизистоннинг биринчи раҳбарига нисбатан бошқа эпизодлар бўйича тергов ишлари тўхтатилган эди.

Оиласи билан Москвада яшаб келаётган Акаев ўтган йили ва 2021 йилда«Қумтор» иши бўйича гувоҳлик бериш учун ватанига келган. Бу кон Қирғизистоннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, йилига 15 тоннага яқин олтин қазиб олинади. Илгари уни ўзлаштириш билан канадалик инвесторлар шуғулланган, кейинроқ кон миллийлаштирилди.

2005 йил апрель ойида Акаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан бир неча жиноий иш қўзғатилган, шу жумладан коррупция моддаси бўйича. Ҳозирда уларнинг барчаси тўхтатилган ёки тугатилган.

    Бошқа янгиликлар