Ижтимоий тармоқларда "Андижонда бир оиланинг уйи мошинаси билан ёниб кетибди", сарлавҳаси билан видео тарқалди. ФВВ бу бўйича баёнот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 13-январ куни соат 06:18 да Андижон вилояти Андижон тумани “Деҳқон” МФЙ Барҳаёт кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Воқеа тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин 06:55 да бартараф этилган.
Бахтсиз ҳодиса натижасида хонадоннинг 50 кв.м майдонда шифт, том ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонасида бўлган “ДАМАС” автомобили ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйининг 120 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда унинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






