Сал аввал, қўшимча таътил кунларида шароитига, иситиш тизимига қараб мактабгача таълим ташкилотларининг фаолият юритишига рухсат бериш ҳудудий ҳокимлар зиммасига юклатилгани хабар қилинган эди.
Айни пайтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, ҳокимлик ўша тизимда кузатиладиган камчиликларга ҳам жавобгар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, уларнинг назоратидан яхши ўтган боғчаларгина иш фаолиятини юритиши мумкин.
Ҳокимлик рухсат бермаган мактабгача таълим ташкилотларида ҳам барча ходимлар иш фаолиятини доимгидек давом эттиришади. Берилган қўшимча таътил даврида мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўз ўрнида бўлади. Ташкилотнинг педагог кадрлари, таътил кунларидан унумли фойдаланган ҳолда, ўзининг йўналиши бўйича қўлланмалар, ўқитишнинг янги услублари, янги дидактик, ҳаракатли ўйинлар устида ишлаши лозим бўлади. Шунингдек, бошқа ходимлар ҳам ўз иш ўринларида бўлиши керак(ошпазлар бундан мустасно).
"Тизим бўйича эълон қилинган қўшимча таътил кунлари фақат тарбияланувчилар учундир.
Ҳурматли ота оналар, таътил кунларида боғча фаолиятига тегишли ваколат марказий тизимдан ҳудудий ҳокимликларга юклатилганлигини маълум қиламиз", - дейилади расмий хабарда.






