АсосийJamiyat

"Ушбу аномал совуқ ва узлуксиз қор ёғиб турган об-ҳаво шароитида талаба ва ўқувчиларнинг таълим ташкилотига етиб келиши қийин"

'"Ушбу аномал совуқ ва узлуксиз қор ёғиб турган об-ҳаво шароитида талаба ва ўқувчиларнинг таълим ташкилотига етиб келиши қийин"'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари  федерацияси томонидан жамоатчилик назорати тартибида жойлардаги  ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини   ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Мониторинг натижалари ушбу аномал совуқ ва узлуксиз қор ёғиб турган  об-ҳаво шароитида талаба ва ўқувчиларнинг таълим ташкилотига етиб келиши  кескин қийинлашишини кўрсатди. Бу ҳақда Федерация Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

 Шу боис, таълим муассасаларида ўқув  жараёнини бошлашнинг муддатини белгилашга доир қарор қабул қилишда  таълим муассасалари маъмурияти, ота-оналар ва педагоглар билан  маслаҳатлашган ҳолда иш тутиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, бунда қишлоқ жойлардаги болаларнинг бир неча километр  узоқликдаги мактабларга пиёда қатнашини ҳам инобатга олиш зарур. "Ўзгидромет" хабарига кўра, эртадан бошлаб республиканинг аксар  ҳудудида ҳавонинг кескин совуши кутилмоқда. Натижада автойўлларнинг  музлаши, бу эса йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларнинг кўпайишига олиб  келиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Ўйлаймизки, масъуллар бу борада  энг тўғри қарорга келишади. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, маҳаллий  давлат ҳокимияти органларига таълим ташкилотлари учун ўқув таътилларини  белгилаш ёки уларни бекор қилиб, ўқув жараёнларини бошлаш ваколати  берилмаганини таъкидлаш жоиздир.

Бироз аввал,  "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим жараёнларига масъул ҳудудий идораларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирган эди.

 

    Бошқа янгиликлар