Саудия Арабистони коронавирус пандемияси туфайли Ҳажга қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Тавфик Ал-Робия қироллигининг Ҳаж ва умра ишлари вазири маълум қилди, дея ёзмоқда Анадолу АА.
“Ҳаж зиёратига борувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди”, деди бошқарма бошлиғи.
Вазирнинг сўзларига кўра, бутун дунёдан келган ҳаж миссиялари яна бир бор Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш бўйича исталган ваколатли компания билан шартномалар тузиши мумкин.
“Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда зиёратчиларнинг етиб келиш тартиб-таомилларини осонлаштириш учун НУСК платформасини ишга туширдик”, - дея қўшимча қилди Ал-Рабия.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони расмийлари сўнгги уч йил ичида COVID-19 тарқалиши сабабли Ҳажга зиёратчилар сонини чеклаб қўйди.





