АсосийJamiyat

9 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

'9 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди'ning rasmi

9 январь куни кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ,  шимолда 5-10° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, туман тушади.Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар