Жанубий Африка вирусологи Тулио де Оливейра ХББ.1.5 омикрон штаммининг янги субварианти топилганини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz ёзмоқда.
Қайд этилишича, янги вариант «Кракен» деб номланади. Ҳозир мутациянинг хавфлилик ва юқумлилик даражаси ўрганилмоқда.
Тулио де Оливейра ўз жамоаси билан 2020-йилда “Бета” ва 2021-йилда «омикрон» штаммини аниқлаб, жаҳон миқёсида шуҳрат қозонганди.
Бундан аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти омикрон штаммининг ХББ.1.5 субвариантини ҳозиргача аниқланганлар ичида “энг юқумлиси” деб атаганди.
08.01.2023 19:52
Жанубий Африкада коронавируснинг янги варианти аниқланди






