Талабалар ёшлар 7-8-9 январь кунларига онлайн тарзда харид қилинган чипталарни бошқа муддатларга алмаштириш мақсадида chipta.railway.uz сайтидан фойдаланишмоқда. Шу сабабли веб-сайт серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишламоқда.
"Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизматининг хабарига кўра, барча бўғиндаги олий ва ўрта таълим муассасаларида қишки таътил муддатлари жорий йил 18 январга қадар узайтирилгани сабабли бугунги кунда талабалар томонидан жорий йилнинг 7-8-9 январь кунларига онлайн тарзда харид қилинган чипталарни бошқа муддатларга алмаштириш мақсадида талаба ёшлар chipta.railway.uz сайтидан фойдаланишмоқда, бундан ташқари шу вақтнинг ўзида, бошқа йўловчилар ҳам онлайн чипталарни сотиб олиш ҳаракатида, темир йўл кассаларида ҳам ушбу тизимдан фойдаланилмоқда ва шу боис, веб-сайт серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишламоқда.
Мазкур вазиятда, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-сайтда online навбат жорий қилинган. Ҳозирда ушбу тизимнинг ўрнатилган тартибда ишлаши кузатилмоқда.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ тизимдаги носозликлари учун узр сўрайди, дейилади хабарда.






