Аввал хабар берганимиздек, 2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
️Таъкидланишича, йиғилишда йўл қўйилган хатолар, фуқаролар мурожаатини тинглашдаги камчиликлар, аҳоли билан ишлашдаги муаммолар ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлашдаги оқсоқликлар таҳлил қилинган.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Муфтий ҳазратига янги ўринбосарлар ва Ислом институтига янги ректор тайинланган эди.






