АсосийJamiyat

Бухорода бино ертўласида портлаш содир бўлди (видео)

'Бухорода бино ертўласида портлаш содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бухоро шаҳрида ўқув биносининг ертўла қисмида чақнаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 4 январь куни соат тахминан 00:52 ларда Бухоро шаҳри, “Олим Хўжаев” МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган, ўқув марказ сифатида фойдаланиб келинган 50/3-уйнинг ертўласида чақнаш содир бўлган. Бунинг оқибатида ертўладаги 3 дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган.

Чақнаш оқибатида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар