АсосийJamiyat

31 декабрь куни Самарқандда оммавий норозилик уюштирилгани айтилди. Аслида эса...

'31 декабрь куни Самарқандда оммавий норозилик уюштирилгани айтилди. Аслида эса...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида кўп сонли аҳоли йиғилиб, оммавий норозилик уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тушунтириш берди.

Маълум қилинишича, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Фуқаролар 31 декабрь куни кўчага байрам тадбирларини томоша қилиш учун йиғилишган. Тадбирлар якунлангач, уйларига тарқалишган.

Байрам тадбири вақтида, шунингдек, қора рангли Mercedes-Benz русумли автомобиль эгаси ҳам хавфли ҳаракатлар билан «дрифт» қилган ҳолатни кўриш мумкин.

“Ушбу шахсни аниқлаб, унинг ҳаракатларига қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар