Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунидан ўрин олган сузиш баҳсларида бир қатор қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтди.
Жумладан, эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакили Дмитрий Хорлин ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоноик спортчи 400 метр масофани 4:06.63 дақиқада босиб ўтиб, маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.





