Италиянинг "Рома" жамоасининг афсонавий ярим ҳимоячиси Франческо Тотти "Сампдория"га қарши (3:2) А Серия 3-турида ғалаба тўпини киритиб, янги рекорд соҳибига айланди.
39 ёшли футболчи Италия чемпионатида қаторасига 23 та мавсумда гол урган биринчи футболчига айланди. Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида фақатгина 1993/94 йилги мавсумда гол ура олмаган.
Умумий ҳисобда эса "Рим императори" 25 мавсум давомида Италия чемпионатида қатнашиб келмоқда. Италия чемпионатидаги фаолияти давомида Франческо Тотти рақиблар даврозасини 249 марта иўғол қилган.





