Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида ўқ отиш баҳсларига старт берилди.
Ўн метрдан пистолетдан ўқ отиш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов Паралимпия ўйинлари бронза медали совриндорига айланди, деб хабар бермоқда Sports.uz нашри.
Ушбу баҳсларда хитойлик Янг Чао олтин медални қўлга киритган бўлса, кумуш медал Жанубий Корея вакили Ли Жу Хига насиб этди.





