Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига унинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Лола Каримова-Тиллаевалар гул қўйишди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканали орқали лавҳа намойиш этилди.
Хазрати Ҳизр қабристонида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаевалар иштирокида Юртбошимиз руҳларига Қуръон тиловат қилинди.
Аввалроқ Россия Федерацияси раҳбари Ислом Каримов ҳотирасига ҳурмат бажо келтириб Самарқандга ташриф буюрди ҳамда унинг қабрини зиёрат қилди.





