“Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэрони Англия футбол уюшмаси томонидан Англия чемпионатининг 3 ўйинига четлатилди.
“Вест Хэм”га қарши (3:1) Англия чемпионати 3-турида аргентиналик форвард рақиб футболчиси Уинстон Ридга тирсаги билан зарба берди.
Шу тариқа, ҳужумчи 10 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед”га қарши муҳим ўйинни ҳамда “Борнмут” ва “Суонси”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.





