АсосийSport

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон термаси Сурияни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичини кичик ғалаба билан бошлади.

“Бунёдкор” стадионида кечган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни 1:0 ҳисобида учратди. Ўйиндаги ягона голга 73 дақиқада Александр Гейнрих муаллифлик қилди.

Ўзбекистон термаси навбатдаги учрашувни сафарда, Қатарга қарши ўтказади. Мазкур ўйин 6 сентаябрь куни бўлиб ўтади.

ЖЧ–2018 саралаши. 1-тур

Ўзбекистон – Сурия 1:0

Гол: Александр Гейнрих (73)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Отабек Шукуров, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров (Соҳибов, 67), Сервер Жепаров, Сардор Рашидов (Гейнрих, 55), Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.

Сурия: Иброҳим Ал Мана, Аҳмад ал-Салиҳ, Мовад ал-Ажжон, Омро ал-Мидани, Надим Сабоқ, Умар Харбин, Маҳмуд ал-Мавас, Абдулраззоқ ал-Ҳуссайн, Ала ал-Шабли, Ҳамид Мидо, Зоҳир ал-Медани

Бошқа янгиликлар