Тошкент шаҳридаги “Mega Planet” савдо марказида шахмат бўйича биринчи очиқ турнир ўтказилади. Турнирда барча ёшдаги шахматчилар иштирок этиши мумкин.
Шахмат турнири 17-18 сентябрь кунлари соат 17:00 да бўлиб ўтади.
Шахмат мусобақалари қуйидаги ёш гуруҳлари ўртасида 7 турнирда ўтказилади:
I гуруҳ — 8 ёшгача,
II гуруҳ — 10 ёшгача,
III гуруҳ — 16 ёшгача,
IV гуруҳ – умумий гуруҳ.





