Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -75 кг вазн тоифасида иштирок эттган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев финал жангида кубалик Арлен Лопесга қарши кураш олиб борди.
Афсуски, ушбу жангда кубалик спортчига омад кулиб боқди ва у 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шундай бўлса-да, Бектемир Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи кумуш медални тақдим қилди.
Бокс мусобақаларида яна икки нафар ҳамюртимиз – Фазлиддин Ғоибназаров ва Шаҳобиддин Зоиров олтин медал учун курашади.





