Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -75 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ярим финалда мексикалик Микаэль Родригесга қарши баҳс олиб борди.
Муросасиз ва кескин тарзда ўтказилган беллашувда Мелиқўзиев ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасини расмийлаштирди.
Олтин медал учун баҳсда вакилимиз тажрибали кубалик боксчи билан куч синашади.





